Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА — ҲАР БИР ОИЛАГА МАНЗИЛЛИ ЁНДАШУВ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА — ҲАР БИР ОИЛАГА МАНЗИЛЛИ ЁНДАШУВ

Камбағалликни қисқартириш — бу фақат рақамларни камайтириш эмас. Бу ҳар бир оилага кириб бориш, унинг муаммосини эшитиш ва энг муҳими — барқарор даромад топиши учун имконият яратиш демакдир.

Уйчи туманида бу борадаги ишлар изчил давом этмоқда. Ҳурматли Президентимиз томонидан 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар асосида туманда камбағал оилалар билан ишлашнинг манзилли ва амалий тизими йўлга қўйилмоқда.

Бугунги асосий вазифа — ҳар бир хонадоннинг ҳолатини алоҳида ўрганиш. Кимгадир иш керак. Кимдир касб ўрганиши зарур. Яна кимдир ўз тадбиркорлигини бошлаш учун молиявий кўмакка муҳтож. Демак, ҳар бир оиланинг ечими ҳам бир хил эмас.

Шу мақсадда туманда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан хонадонбай ўрганишлар олиб борилиб, аҳолини даромадли меҳнатга жалб этиш, касбга ўқитиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Бугун республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳам Уйчи туманида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ўтказилган муҳокамада Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Музаффар Абдуллаев масъул раҳбарлар ва штаб аъзоларига вазифалар белгилаб, ҳар бир оила билан индивидуал ишлаш, муаммонинг аниқ ечимини топиш ва натижага йўналтирилган ишларни кучайтириш бўйича топшириқлар берди.

Зеро, бир оила — бир тақдир. Бир муаммо — бир ечим.

Камбағалликни қисқартиришда энг муҳим натижа — оилани бир марталик ёрдамга эмас, доимий ва муносиб даромад манбасига олиб чиқиш.

Уйчидаги ишлар ҳам айнан шу мақсадга қаратилган: ёрдамдан — имкониятга, имкониятдан — даромадга, даромаддан — фаровон ҳаётга.
Slide 1 of 1