35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

«ЁШЛАР — КЕЛАЖАГИМИЗ»: ЁШЛАРГА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА

 «ЁШЛАР — КЕЛАЖАГИМИЗ»: ЁШЛАРГА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР
ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА
 

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини
рағбатлантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. 

Шу мақсадда «Ёшлар — келажагимиз» давлат дастури
доирасида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган кенг
кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

📌 Дастур доирасида ёшларга
ўз бизнес ғояларини амалга ошириш, касб-ҳунар ўрганиш ва даромад манбаини
яратиш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Ёш тадбиркорларнинг лойиҳалари
қўллаб-қувватланиб, уларга имтиёзли кредитлар ва бошқа молиявий кўмаклардан
фойдаланиш имкониятлари бериляпти. 

👨💼
Шунингдек, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган ёшларни меҳнат бозорига жалб
этиш, уларни замонавий касбларга ўқитиш ҳамда доимий даромад манбаига эга
бўлишларига кўмаклашиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

🏢 Ёшларнинг бўш вақтини
мазмунли ташкил этиш, уларни спорт, маданият ва санъатга кенг жалб қилиш,
иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

💡 Энг муҳими, амалга
оширилаётган ишлар ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз
салоҳиятини намоён этиши ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун мустаҳкам
замин яратмоқда. 

Ёшларга берилган эътибор — юрт келажагига берилган эътибордир!
У.Уринбаева
Халқ депутатлари Мўйноқ туман Кенгаши депутати    

Slide 1 of 1