35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИ ХОНАДОНМА-ХОНАДОН ЎРГАНИЛМОҚДА

ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИ ХОНАДОНМА-ХОНАДОН ЎРГАНИЛМОҚДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан ҳудудларда хонадонма-хонадон юриб, фуқароларнинг турмуш шароити ва мавжуд муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Бугунги ўрганишлар давомида аҳолининг ижтимоий аҳволи, бандлиги, уй-жой шароити, тиббий ва моддий ёрдамга бўлган эҳтиёжлари ҳамда коммунал ва инфратузилма билан боғлиқ масалалар ўрганилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар қайд этилиб, уларни қонуний ва ижобий ҳал этиш бўйича тегишли масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар белгилаб олинди.
Хонадонма-хонадон ўрганишлардан асосий мақсад — аҳоли муаммоларини жойида аниқлаш, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўрнатиш ва уларга манзилли кўмак кўрсатишдан иборат.