35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ХОНАДОНБАЙ ЎРГАНИЛДИ

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ХОНАДОНБАЙ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Нигора Абдураҳмонова иштирокида фуқароларнинг мурожаатлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Хусусан, Гаистон маҳалласи Анорзор кўчаси 42-уйда яшовчи Пўлатова Марҳабат опа хонадонини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ўрганиш жараёнида фуқаронинг уч нафар ўғли борлиги инобатга олиниб, маҳалла «еттилиги»га оила аъзолари билан биргаликда хонадоннинг ҳолатини атрофлича ўрганиш, таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва зарур амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Фуқаронинг мурожаати ижроси масъуллар назоратига олинди.