Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди

Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши котибияти мудири Жамолиддин Жумакулович Ҳамроев бугунги Конимех туманига ташрифи доирасида тумандаги "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги атрофлича ўрганилди. Хусусан, аҳолини камбағалликдан чиқариш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг ижроси, шунингдек, маҳаллада фаолият юритаётган ижтимоий ходим томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўрсатилаётган хизматлар сифати, манзиллилик даражаси ҳамда муаммоларни барвақт аниқлаб, уларга ечим топиш борасида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Мазкур ташриф аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Slide 1 of 3