Жаңалықлар

Уй музейи очилиши — маънавият ва маданият тантанаси

Жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Ногиронлар Жамияти Сардоба туман ҳудудий бўлинмаси, туман хотин-қизлар бўлими ҳамда туман депутати Санобар Аблувалиева ҳамкорлигида жамият аъзоси, шоира Насиба Абдурахмонованинг хонадонида ташкил этилган уй музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир тантанали руҳда ўтиб, унда Мусиқа санъат мактаби ўқувчилари иштирок этди. Ёшлар томонидан ижро этилган мусиқий чиқишлар тадбирга янада файз бағишлади. Шунингдек, меҳмонлар музейда жамланган миллий кийимлар, ҳунармандчилик буюмлари, фолклорга оид ашёлар ва тарихий анжомлар билан яқиндан танишдилар.

Slide 1 of 5