Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати, Кенгаш котибияти мудири Т. Гаппаров томонидан ўтказилган сайёр қабул давомида аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ўрганилди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган масалалар жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилиб, ҳар бир мурожаатнинг мазмун-моҳияти юзасидан масъул ташкилотлар иштирокида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, айрим масалалар юзасидан мутасадди идораларга депутат сўрови юбориш белгиланди.