Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Олтинкўл тумани халқ депутатлари Кенгаши котибият мудири, “Сарой-1” сайлов округидан сайланган депутат У. Холматов бугун “Офтобачек” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.
янв.21
Xalq deputatlari Oltinko'l tuman Kengashi deputati 24-"Safarobod" saylov okrugidan saylangan Jabborova O’g’ilxon uyishqoqligi sababli, bir yordamga muxtoj Adashov Eldorbek Ergashali o‘g‘li jigar serrozi kasali bilan kasallangan fuqoroni exson tarzida yig‘ilgan mablag‘ evaziga Toshkent viloyatiga olib borildi, samarali natjaga erishildi.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл тумани кенгаши. 6-"Айишахоним" сайлов округдан сайланган депутат О. Азизов бугун  махаллада бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларига уйма-уй ташриф буюрди.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл тумани кенгашининг 2-«Уйғур» сайлов округидан сайланган депутати.
янв.21
Oltinko‘l tumani hokimi. 5-saylov okrugidan saylangan deputat O.Rasulov ishtirokida fuqarolar uchun navbatdagi ochiq qabul tashkil etildi.
янв.21
Xalq deputatlari Oltinko'l tuman Kengashining 2026-yil 6-11 aprel kunlariga mo‘ljallangan ish-reja grafikasi bilan tanishing:
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 23-сайлов округидан сайланган депутати У. Мамажрнов ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишди.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 4-«Далварзин» сайлов округидан сайланган депутати У. Юнусова бугун ҳудуддаги бозор иқтисодиётини ривожлантириш Мебель марказига ташриф буюрди.
янв.21
Олтинкўл тумани Халқ депутатлари Кенгаши котибияти мудири, 17-округдан сайланган депутат У. Холматов бугун “Сарой-1” МФЙда бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларига уйма-уй ташриф буюрди.
янв.21
𝑶𝒍𝒕𝒊𝒏𝒌𝒐‘𝒍𝒅𝒂 “𝒀𝒐𝒔𝒉𝒍𝒂𝒓 𝒌𝒖𝒏𝒊” 𝒅𝒐𝒊𝒓𝒂𝒔𝒊𝒅𝒂 𝒖𝒄𝒉𝒓𝒂𝒔𝒉𝒖𝒗 𝒐‘𝒕𝒌𝒂𝒛𝒊𝒍𝒅𝒊
Конимех: тараққиётнинг янги босқичи

Бугунги кунда Навоий вилоятининг Конимех туманида ҳам аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва замонавий инфратузилмани кенгайтириш ишлари жадал давом этмоқда.

Конимех туманини комплекс ривожлантириш дастури доирасида 2026 йилда давлат ва вилоят бюджетларидан умумий 60 миллиард сўм маблағ ажратилиб, ушбу
маблағлар самарали ишлатилиши ҳисобига 865,7 миллиард сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш имкони яратилмоқда.

– 10 февраль куни давлатимиз раҳбари томонидан Навоий вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда ҳар бир туман ва шаҳарни уларнинг солиштирма устунликларидан келиб чиққан ҳолда ривожлантириш зарурлиги таъкидланди, – дейди туман ҳокими Руслан Рўзиев. – Айтиб ўтилган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда 2026 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишларимизни яна бир бор таҳлил қилиб, аниқ чора-тадбирларни белгилаб олдик.

Жумладан, туманимизда саноат йўналишида ҳудудий инвестиция дастури асосида 8 та саноат лойиҳаси амалга оширилади. Хусусан, Туркиянинг “Koch Construction” компанияси билан ҳамкорликда “Navoi Agrafos” қўшма корхонаси ташкил этилиб, қиймати 125 миллион долларлик донадор фосфоритни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам йирик лойиҳалар белгиланган. “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 20 гектар ерда экспортбоп маҳсулотлар етиштирилади. Шунингдек, 50 гектар ер майдонида саноатлаштирилган плантациялар ташкил этилади. Хитой Халқ Республикасининг “Jiangsu World Agriculture Machinery” компанияси билан ҳамкорликда “Navoi World Agrotech” қўшма корхонаси ташкил этилди ва 1000 гектар майдонда пахта хомашёси тиштирилади. Шунингдек, Монголиядан 25 минг бош наслли қўйлар олиб келинмоқда, туячиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хизмат кўрсатиш йўналишида ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилади. “Ибн Сино” кўчаси гавжум ва замонавий кўчага айлантирилиб, йўл бўйи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари яратилади. Шунингдек, туризмни ривожлантириш мақсадида чўл ҳудудларида хорижий сайёҳлар учун 3 та ўтовли лагерь ва 1 та тиббий туризм лойиҳаси амалга оширилади. Бу тадбирлар натижасида маҳаллий ва хорижий туристлар ташрифи 124 минг нафарга етказилади.

Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда: ички йўллар, ичимлик суви ва электр тармоқлари янгиланиб, 3 та мактаб, 2 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та тиббиёт ва 1 та спорт объекти қурилиши ҳамда таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Ишсизлик ва камбағаллик даражаси изчил камайтирилмоқда. 2025 йилда туманда камбағал аҳоли сони 2,2 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2026 йил якунига келиб бу кўрсаткич 0,7 минг нафарга тушади. Ишсизлик даражаси ҳам 5,5 фоиздан 4,9 фоизга камаяди. 2027 йилга келиб эса камбағаллик даражасини 2 фоизга, ишсизликни 2,8 фоизга тушириш режалаштирилган.

Туманда 4 та маҳалла деҳқончиликка, 5 таси чорвачиликка, 3 таси савдо ва хизмат кўрсатишга, 1 таси саноатга ихтисослаштирилади. Натижада туманда 393 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 2786 та янги иш ўрни яратилади ва маҳаллий бюджетга 78,5 миллиард сўм қўшимча маблағ туширилади.

Хуллас, Конимех туманида амалга оширилаётган комплекс ривожланиш дастури нафақат иқтисодий ўсишни таъминлаш, балки аҳоли учун қулай муҳит яратиш, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш ва туризм салоҳиятини юксалтиришга ҳам хизмат қилади.

https://uza.uz/uz/posts/konimex-taraqqiyotning-yangi-bosqichi_820355