Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Oltinko‘l tumani hokimi, Kengash deputati O. Rasulov 36-umumta’lim maktabida “Oqtepa” va “Bo‘ston” mahallalaridagi ishsiz yoshlar bilan uchrashuv o‘tkazmoqda. Uchrashuv davomida yoshlarni ish bilan ta’minlash, kasbga yo‘naltirish va bandlik masalalari muhokama qilindi.
янв.21
Олтинкўл тумани халқ депутатлари кенгашининг котибият мудири У.Холматов ишсиз ёшлар билан учрашувлар ўтказиб, 1нафар ёшни ишга жойлаштирди.
янв.21
Ёшлар тарбияси ва жиноятчиликка қарши кураш маҳалладан бошланади
янв.21
Жиноятчиликка қарши кураш маҳалладан бошланади
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини ҳаётга изчил татбиқ этиш
янв.21
Xalq deputatlari Oltinko‘l tuman Kengashining navbatdan tashshqari 12-sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Xalq deputatlari Oltinko‘l tuman Kengashining 11-sessiya yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Қонунлар тарғиботи олиб борилди.
янв.21
Pedagoglarning huquqiy ongi va madaniyati oshirilmoqda
янв.21
Yoshlar bilan uchrashuv o‘tkazdi.
ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЭНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИ — ТАЪЛИМ ВА МАСЪУЛИЯТ

Ўзбекистон тарихида яна бир муҳим сиёсий воқелик — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва кўп миллатли халқимизга навбатдаги Мурожаатномаси йўлланди. 

   Ушбу Мурожаатнома мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичини чуқур таҳлил этган, бугунни келажак билан боғлайдиган аниқ ва ҳаётий мақсадларни ўз ичига олган дастурий ҳужжат сифатида катта аҳамият касб этади.

   Мурожаатномада билдирилган фикр ва ғоялар долзарб, ўринли ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳалари, хусусан, таълим тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Президентимиз таъкидлаганидек, бугун ҳаётнинг ўзи зиммамизга буюк масъулиятни юкламоқда. Бу масъулият, энг аввало, ёш авлодга сифатли таълим ва тўғри тарбия бериш, уларни мустақил фикрлайдиган, билимли ва ватанпарвар кадрлар сифатида вояга етказишдир.

   Наманган давлат университети ўқитувчиси сифатида шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Мурожаатномада таълим соҳасига қаратилган эътибор ҳар бир педагог учун катта руҳий ва маънавий қўллаб-қувватлашдир. Олий таълим тизимида сифатни ошириш, илм-фанни иқтисодиёт ва амалиёт билан узвий боғлаш, профессор-ўқитувчилар фаолиятини рағбатлантириш ҳамда талабаларни замонавий билим ва касбларга йўналтириш борасида белгиланган вазифалар келажак тараққиётининг асосий кафолатидир.

Мурожаатномада ёшлар сиёсатига берилган устувор аҳамият, таълим муассасаларида илмий муҳитни кучайтириш, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш, халқаро тажриба ва стандартларни жорий этиш масалалари ҳар бир таълим ходимини янада масъулиятли ишлашга ундайди.

  Чунки билимли жамият — адолатли ва барқарор давлатнинг энг ишончли таянчидир.

   Шунингдек, ижтимоий адолат, қонун устуворлиги, очиқлик ва халқ билан мулоқотни кучайтиришга қаратилган ғоялар “Адолат” социал-демократик партиясининг мақсад ва вазифалари билан ҳамоҳанг экани эътиборга молик. Депутат сифатида ҳам, педагог сифатида ҳам ушбу ғояларни ҳаётга татбиқ этиш — биз учун шарафли ва масъулиятли вазифадир.