НАВКЕНТ МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг иш режаси асосида Кенгаш котибияти мутахассиси Комилжон Эгамбердиев Янгиқўрғон туманидаги
22-Навкент сайлов округи ҳудудида жойлашган Навкент маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди. Маҳалла раиси ва нуронийлар иштирокида кўчама-кўча ўрганишлар ўтказилиб, аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий ва инфратузилмавий муаммолар, фуқароларнинг мурожаат ҳамда таклифлари тингланди. Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилаётган беморлар хонадонига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди, саломатлиги ва ижтимоий эҳтиёжлари билан боғлиқ масалалар ўрганилди. Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ҳамда уларнинг ижросини назоратга олиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди.