ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ МАВСУМИЙ ИШЛАР НАЗОРАТДА Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов “Жўра Охунов Шарқ Юлдузи” агрофирмаси ҳудудида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганиш давомида “Шоҳрухбек Мадина Гулшани” фермер хўжалигида ташкил этилган паррандачилик ва чорвачилик йўналишларидаги ишлар кўздан кечирилди. Чорва моллари ва паррандаларни парваришлаш, мустаҳкам озуқа базасини шакллантириш ҳамда хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ғалла экиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари, ер майдонларига сифатли ишлов бериш ва уларни экишга тайёрлаш ҳолати ўрганилди. А.Нажмиддинов масъулларга ерларни белгиланган муддатларда ва сифатли тайёрлаш, агротехник тадбирларни тизимли ташкил этиш ҳамда мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берди.
Шу билан бирга, яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган амалий семинарга тайёргарлик ишлари ҳам кўздан кечирилиб, тадбирни юқори савияда ташкил этиш юзасидан масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.