35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

ТИЛЛАТЕПА МАҲАЛЛАСИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

ТИЛЛАТЕПА МАҲАЛЛАСИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Янгиқўрғон туманида “Оғир маҳалла” дастури доирасида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда мавжуд муаммоларни босқичма-босқич бартараф этишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.
Тиллатепа маҳалласида аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида республика бюджети ҳисобидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилган. Айни пайтда аҳолини тоза ичимлик суви билан барқарор таъминлаш учун янги сув тармоқларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович ўз сайлов округида амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Ўрганиш жараёнида қурилиш ишларининг сифати, белгиланган талабларга мувофиқлиги ва ўз вақтида якунланишига алоҳида эътибор қаратилди. Мутасаддиларга ишларни сифатли бажариш, аҳолига ортиқча ноқулайлик туғдирмаслик ҳамда қурилиш ишларидан сўнг ҳудудни обод ҳолатга келтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 3