АҲОЛИ МУАММОЛАРИ КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон томонидан ҳоким ёрдамчиси иштирокида Оқсув Ғовозон маҳалласида кўчама-кўча ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли билан бевосита мулоқот қилиниб, уларни қийнаб келаётган муаммолар, ижтимоий масалалар ҳамда йўл, электр энергияси, ичимлик суви ва бошқа инфратузилма йўналишларидаги мурожаатлар тингланди.
Аниқланган муаммолар тегишли тартибда қайд этилиб, уларни бартараф қилиш юзасидан Кенгаш котибиятига таклифлар тақдим этилди. Мурожаатларни ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ва натижасини назоратга олиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Маҳаллалардаги бундай манзилли ўрганишлар аҳоли муаммоларини жойида аниқлаш ва уларга амалий ечим топишга хизмат қилади.