35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

МАКТАБДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ПУХТА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

МАКТАБДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ПУХТА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна 24-Нурафшон сайлов округида жойлашган 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини ўрганди.
Ўрганиш давомида мактаб биноси, синф хоналари, спорт зали, ошхона ва санитария хоналарининг ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, таълим муассасасининг ўқув жиҳозлари ва дарсликлар билан таъминланганлиги, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ҳамда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мактаб раҳбарияти билан мулоқотда янги ўқув йилини юқори савияда бошлаш, ўқувчилар учун хавфсиз, озода ва қулай таълим муҳитини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Ўрганиш жараёнида аниқланган айрим камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари назоратга олинди.

Slide 1 of 6