35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Farovon mahallasidagi ishlar o‘rganildi
янв.21
Umid mahallasida ichki ko‘chalarni asfaltlash ishlari o‘rganildi
янв.21
“G‘alaba bog‘i” qurilishi ishlari o‘rganildi
янв.21
Ishonch mahallasida yo‘l qurilishi ishlari o‘rganildi
янв.21
Farovon mahallasida profilaktika inspektorining faoliyati o‘rganildi
янв.21
Navoiy davlat universitetida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
22-Xonchorbog‘ saylov okrugida obodonlashtirish va sanitariya holati o‘rganildi
янв.21
MUSTAQILLIKNING 35 YILLIGI OLDIDAN NAVOIY SHAHRIDA OBODONLASHTIRISH ISHLARI O‘RGANILMOQDA
янв.21
Fuqarolar murojaatlari asosida kadastr masalalari bo‘yicha deputatlik so‘rovi yuborildi
янв.21
Fuqarolarni yashash joyi va turgan joyi bo‘yicha ro‘yxatdan o‘tkazish tartibi takomillashtirildi
Депутат фаолияти

ДЕПУТАТ ЁҚУБЖОНОВ ЖАҲОНГИР ЗОКИРЖОНОВИЧ 2026 ЙИЛНИНГ ИККИНЧИ ЧОРАГИДАГИ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ БЕРДИ
🏛 Янгиқўрғон тумани Мамай маҳалласида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 4-Мамай сайлов округидан сайланган депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржоновичнинг 2026 йил иккинчи чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан сайловчилар билан очиқ мулоқот ва ҳисобот учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Қизилёзи, Мамай, Олмазор ҳамда сайлов округи ҳудудидаги бошқа маҳаллаларнинг «маҳалла еттилиги» вакиллари, фаоллар, нуронийлар ва фуқаролар иштирок этди.
📝 Очиқ мулоқот давомида депутат иккинчи чоракда амалга оширилган ишлар, депутатлик назорати, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда сайлов округида олиб борилган ўрганишлар юзасидан батафсил ахборот берди.
📁 Ҳисобот даврида депутат сайлов округи ҳудудидаги маҳаллаларда 2 маротаба сайловчилар билан учрашув ўтказиб, аҳолини қийнаётган долзарб масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганди. Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар белгиланиб, уларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
🔎 Шунингдек, фуқаролардан келиб тушган 12 та мурожаат депутат томонидан атрофлича ўрганилди. Ер ва кадастр, ижтимоий ёрдам, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда аҳолига муносиб турмуш шароитларини яратиш билан боғлиқ мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилди.
📝 Депутат ҳисобот даврида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 8 та сессиясида фаол иштирок этиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллий бюджет ижросини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ижтимоий инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган масалалар юзасидан ўз таклиф ва муносабатларини билдирди.
📊 Шу билан бирга, 5 та доимий комиссия йиғилишида иштирок этиб, депутатлик назоратини кучайтириш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокамасида фаол қатнашди.
💡 Учрашув давомида фуқароларга маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари, депутатлик назоратининг аҳамияти, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда «E-Kengash» электрон платформаси орқали мурожаат юбориш имкониятлари ҳақида тушунчалар берилди.
📋 Йиғилишда Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ва тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳамда фуқаролар томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот бердилар. Шунингдек, иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
🤝 Учрашув якунида сайловчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни депутатлик назоратига олиш, кўтарилган масалалар юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларига депутатлик сўровлари юбориш ҳамда уларнинг ижроси устидан тизимли назорат олиб бориш белгиланди.