35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
🌿 NAVOIY SHAHRIDA ZAMONAVIY DAM OLISH MASKANI BARPO ETILADI
янв.21
🏫 YANGI QURILAYOTGAN AL-XORAZMIY MAKTABIDA QURILISH JARAYONI O‘RGANILDI
янв.21
ISSIQLIK TA’MINOTI XIZMATLARI BO‘YICHA O‘RGANISH OLIB BORILDI
янв.21
🚦 Yo‘l harakati xavfsizligi masalasi o‘rganildi
янв.21
“Ishonch” mahallasida hokim yordamchisi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Nogironligi bo‘lgan shaxslar va nuroniylarga yaratilgan imtiyozlardan foydalanish holati o‘rganildi
янв.21
Madaniyat va ma’rifat markazining ijodiy xonasi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Madaniyat va ma’rifat markazining cholg‘u asboblari holati o‘rganildi
янв.21
Madaniyat va ma’rifat markazi ansambli faoliyati o‘rganildi
янв.21
📚 Madaniyat va ma’rifat markazi kutubxonasi faoliyati o‘rganildi
Депутатнинг сайёр қабули ўтказилди

 Депутатнинг сайёр қабули ўтказилди

✅ Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ахмедов Нурматжон Эргашбоевич томонидан 2026 йил 09-июл куни соат 10:00да 22-сон Умумий урта таълими мактаб биносида аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида навбатдаги депутат қабул ўтказилди.

👥 Сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаат, таклиф ва муаммолари тингланди. Хусусан, коммунал хизматлар, бандлик, ижтимоий ҳимоя, уй-жой, инфратузилма ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди.

🔍 Айрим мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этувчи масалалар эса тегишли масъул ташкилотларга юборилиб, депутатлик назоратига олинди.

📝 Сайёр қабул якунлари бўйича фуқаролар мурожаатларини қонуний ва ўз вақтида ҳал этиш, аниқланган муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда ижро интизомини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🤝 Фуқаролар билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда аҳолини қийнаётган муаммоларга амалий ечим топиш депутатлик фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.