35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
«ЁШЛАР — КЕЛАЖАГИМИЗ»: ЁШЛАРГА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА
янв.21
"Депутат мәҳәлледе” жойбары шеңберинде ушырасыў өткерилди
янв.21
"Депутат хам жаслар” жойбары шеңберинде ушырасыў өткерилди
янв.21
Мүнәсибет
янв.21
#Мүнәсибет
янв.21
#Мүнәсибет
янв.21
МОЙНАҚТА ЖАҢА ОҚЫЎ ЖЫЛЫ БАСЛАНДЫ
янв.21
Тиббий муассасаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш борасидаги ишлар
янв.21
Oliy ta’limga qamrov ko‘rsatkichining oshishi: 2026-yilda erishgan natijalar
янв.21
Мустақиллик йилларида халқ таълими тизимидаги туб ислоҳотлар ва янги мактаблар қурилиши
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ: МУАММО ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА

ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ: МУАММО ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА

Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши депутати Муродова Рўзигул Минглибаевнанинг 2026 йил 14 августдаги №29-ds-329-26-сонли депутатлик сўровига Конимех тумани электр таъминоти корхонаси томонидан расмий жавоб хати тақдим этилди.

📍 Мазкур депутатлик сўрови «Бирлик» МФЙ «Жамбил» қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Қосимова Гавҳарнинг хонадон ҳовлисидан ўтган электр тармоғи таянчи қийшайиб қолгани сабабли уни алмаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш масаласи юзасидан юборилган эди.

🔎 Жавоб хатида қайд этилишича, мурожаат Конимех ТЭТК «Конимех» УЖ устаси И.Жумаев томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилган. Ўрганишлар давомида фуқаро Г.Қосимованинг хонадони 35/10 «Конимех» НСдан чиқувчи 10 кВли «Райсентр» шахобчасига уланган 16/160 кВАли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво электр узатиш тармоғи орқали электр энергияси билан таъминлангани аниқланган.
⚡️ Мурожаатни ижобий ҳал этиш учун махсус техника зарурлиги инобатга олиниб, «ҲЭТ» АЖ Навоий ҳудудий филиали директори номига техника ажратиш юзасидан билдирги киритилган.
✅ Конимех тумани электр таъминоти корхонаси маълумотига кўра, «ҲЭТ» АЖ Навоий ҳудудий филиали томонидан зарур техникалар ажратилганидан сўнг, 15 кун муддатда мурожаат ижобий ҳал этилади.
🤝 Депутатлик сўрови орқали аҳоли мурожаати ўрганилиб, масъул ташкилот томонидан амалий чоралар белгиланмоқда.
Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши — аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини ҳал этиш йўлида депутатлик назоратини изчил давом эттиради.

Slide 1 of 2