35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
«ЁШЛАР — КЕЛАЖАГИМИЗ»: ЁШЛАРГА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА
янв.21
"Депутат мәҳәлледе” жойбары шеңберинде ушырасыў өткерилди
янв.21
"Депутат хам жаслар” жойбары шеңберинде ушырасыў өткерилди
янв.21
Мүнәсибет
янв.21
#Мүнәсибет
янв.21
#Мүнәсибет
янв.21
МОЙНАҚТА ЖАҢА ОҚЫЎ ЖЫЛЫ БАСЛАНДЫ
янв.21
Тиббий муассасаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш борасидаги ишлар
янв.21
Oliy ta’limga qamrov ko‘rsatkichining oshishi: 2026-yilda erishgan natijalar
янв.21
Мустақиллик йилларида халқ таълими тизимидаги туб ислоҳотлар ва янги мактаблар қурилиши
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Ижтимоий хизматлар сифати ва нафақа тайинлаш жараёнлари ўрганилди.

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ Ижтимоий хизматлар сифати ва нафақа тайинлаш жараёнлари ўрганилди.

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассиси О.Юсупов шунингдек, 20-Эшабод сайлов округи депутати Долимов Зокиржон иштирокида Эшабод МФЙда маҳалладаги ижтимоий ходим фаолияти ҳамда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига кўрсатилаётган хизматлар сифати ўрганилди.

Ўрганиш давомида кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўрсатилаётган хизматларнинг ҳолати, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ҳамда тўлаш жараёнларининг қонунчилик талаблари асосида амалга оширилиши таҳлил қилинди.

Шунингдек, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва манзилли кўмак кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишилди. Ўрганиш натижаларига кўра, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Мазкур ўрганиш аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилашга қаратилган депутатлик назорати доирасида амалга оширилди.

Slide 1 of 3