МУСИҚА МАКТАБИДАГИ МУАММОЛАР ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан тумандаги 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг фаолияти ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида мактаб биносининг техник ҳолати, иситиш тизими, хоналардаги мавжуд шароитлар ҳамда таълим жараёнини узлуксиз ташкил этишга таъсир қилувчи омилларга алоҳида эътибор қаратилди.
Натижада муассасани куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ айрим муаммо ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Уларни бартараф этиш, ўқувчилар ва педагоглар учун хавфсиз ҳамда қулай шароит яратиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотга депутатлик сўрови юборилди.
Депутатлик сўровида кўтарилган масалаларнинг ўз вақтида ва ижобий ҳал этилиши депутат назоратига олинди.