Обод маҳалласидаги муаммолар муҳокама қилинди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Комилжон Эгамбердиев Обод маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» билан учрашди.
Учрашувда ҳудуддаги ижтимоий ва инфратузилмавий муаммолар, аҳоли мурожаатлари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оилалардаги ижтимоий муҳитни соғломлаштириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Маҳалладаги мавжуд муаммоларни манзилли ўрганиш, жиноятчиликка сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.