Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Xalıq deputatları Moynaq rayonlıq Keńesine ÓzXDPnan deputat A.Jolımbetova “Qazaqdárya” awıl puqaralar jıyını baslıǵı menen birge aymaq turǵınlarınıń mashqalaların úyrendi.
янв.21
Xalıq deputatları Moynaq rayonlıq Keńesine ÓzXDPnan deputat K.Nasırova aymaq turǵınlarınıń mashqalaların úyrendi.
янв.21
“Депутат мәҳәлледе” жойбары шеңберинде ушырасыў өткерилди
янв.21
Қәўипсиз бақша: Депутат тәрепинен Мәмлекетлик мектепке шекемги билимлендириў мәкемелери үйренилди
янв.21
Мойнақ районлық Жаслар ислери бөлими жумысы үйренилди
янв.21
Мүнәсибет
янв.21
#Мүнәсибет
янв.21
Мүнәсибет
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
янв.21
#Мүнәсибет
Президент билан тадбиркорларнинг навбатдаги Очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида Миробод туманида бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Унда Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов, Ўзбекистон Республикаси Бизнес-омбудсманининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси шуъба мудири Фарҳод Аҳмедов, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни  ривожлантириш ва  иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Абдухаким Маманазаров, Кенгаш котибияти мудири Аваз Каримов, ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бизнес юритишдаги мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш масалаларига бағишланган очиқ мулоқотда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган долзарб масалаларни очиқ кўтариб, амалий таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.

Мулоқот давомида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, инфратузилма, ер ва мулк муносабатлари, кредитлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ қатор мурожаатлар муҳокама қилинди. Ҳар бир масала юзасидан мутасаддилар томонидан батафсил изоҳ ва тушунтиришлар берилиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг мавжуд механизмлари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Очиқ, самимий ва конструктив руҳда кечган мулоқот давомида бизнес вакилларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда ташаббуслари атрофлича тингланиб, кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Slide 1 of 7