Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Xalıq deputatları Moynaq rayonlıq Keńesine ÓzXDPnan deputat A.Jolımbetova “Qazaqdárya” awıl puqaralar jıyını baslıǵı menen birge aymaq turǵınlarınıń mashqalaların úyrendi.
янв.21
Xalıq deputatları Moynaq rayonlıq Keńesine ÓzXDPnan deputat K.Nasırova aymaq turǵınlarınıń mashqalaların úyrendi.
янв.21
“Депутат мәҳәлледе” жойбары шеңберинде ушырасыў өткерилди
янв.21
Қәўипсиз бақша: Депутат тәрепинен Мәмлекетлик мектепке шекемги билимлендириў мәкемелери үйренилди
янв.21
Мойнақ районлық Жаслар ислери бөлими жумысы үйренилди
янв.21
Мүнәсибет
янв.21
#Мүнәсибет
янв.21
Мүнәсибет
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
янв.21
#Мүнәсибет
Миробод туманидаги 154-мактабда «Долзарб тўқсон кунлик» доирасида тайёргарлигклар кўздан кечирилди
Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг навбатдаги сессияси мухкамаси киритилган, "Миробод туманида ёзги таътил даврида умумтаълим мактабларида, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, “Долзарб 90-кунлик” тадбирларини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги масалани юзасидан ўрганиш тадбирлари бўлиб ўтди.
🗣️ «Долзарб тўқсон кунлик» тадбирлари доирасида Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати А.Каримов ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида 154-умумий ўрта таълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди.

🗣️Мақсад — «Ёз-2026» таътили даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг мароқли дам олишлари учун яратилаётган шароитларни кўздан кечиришдир.

Ўрганиш давомида қуйидагилар диққат марказида бўлди:
🔔 Мактаб қошидаги кундузги оромгоҳнинг мавсумга тайёргарлик ҳолати.
🔔 Робототехника, ёш техниклар ва мутолаа хоналаридаги шароитлар.
🔔 Спорт тўгараклари учун ажратилган майдонлар ва амалиёт хоналари.

✔️ Якунда депутат А.Каримов томонидан болалар хавфсизлиги ва таътилни юқори даражада ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар берилди. Масъуллар билан биргаликда ёзги оромгоҳ фаолиятини ўз вақтида ва тўлиқ йўлга қўйиш юзасидан тегишли чоралар белгиланди.

📌 Мазкур масала юзасидан олиб борилган ўрганиш хулосалари асосида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилиши режалаштирилди.
Slide 1 of 9