Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

Ўқувчилар билан жиноятчиликнинг олдини олиш мавзусида учрашув ўтказилди

Ўқувчилар билан жиноятчиликнинг олдини олиш мавзусида учрашув ўтказилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округида жойлашган мактабда ўқувчилар билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мавзусида мулоқот ўтказилди.
Учрашувда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мактабдаги тартиб-интизомга риоя қилиш ҳамда салбий таъсирлардан огоҳ бўлиш масалаларига эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида ўқувчиларга бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китобхонлик, спорт ва касб-ҳунар ўрганишга қизиқишни кучайтиришнинг аҳамияти тушунтирилди. Интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиш, шубҳали таклифларга ишонмаслик ҳамда муаммоли вазиятларда ота-она ва ўқитувчиларга мурожаат қилиш юзасидан тавсиялар берилди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг масъулиятини ошириш, уларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Slide 1 of 1