24 талик тавсия ижроси доирасида кўп қаватли уйларнинг лифтлари ва ертўлалари ҳолати ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Шоҳрух Алимирзаев томонидан 24 талик тавсия ижроси доирасида Бешбулоқ маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг лифтлари ҳамда ертўлалари ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида лифтларнинг ишлаш ҳолати, улардан фойдаланишда аҳоли учун яратилган қулайликлар ҳамда ертўлаларнинг мавжуд ҳолатига эътибор қаратилди.
Мазкур ўрганиш аҳоли учун қулай ва хавфсиз яшаш шароитларини таъминлаш, умумий фойдаланиш жойларини сақлаш ҳамда уйларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалаларни ўрганишга қаратилди.