Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
🔰Kambag‘allikni qisqartirish ishlari – deputatlar e’tiborida
янв.21
🔰Vasiylik va homiylik masalalari – deputatlar e’tiborida
янв.21
🔰Aholi bandligini ta’minlash – deputatlar e’tiborida
янв.21
🔽Kambag‘allikdan chiqarish ishlari – deputatlar e’tiborida
янв.21
🔰E’tibor va g‘amxo‘rlik – inson qadrining amaliy ifodasi
янв.21
🔽Sifatli tibbiy xizmat – aholi salomatligi kafolati
янв.21
🔰Toza ichimlik suvi ta’minoti – deputatlar e’tiborida
янв.21
🔰Yoshlar bandligi va bo‘sh vaqtini mazmunli tashkil etish – deputatlar e’tiborida
янв.21
🔰Saylovchilar murojaatlari – deputat e’tiborida
янв.21
🔰Ijtimoiy xizmatlar sifati – deputatlar e’tiborida
Янгиқўрғонда депутатлар ва штаб ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда

Янгиқўрғонда депутатлар ва штаб ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда
Олий Мажлис Сенатининг тегишли топшириғи асосида Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилаларнинг даромад манбаларини кўпайтириш бўйича ташкил этилган штаб билан депутатлар ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда.
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутатлари М. Мақсудов ва Д. Хатамова, вилоят Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров ҳамда масъуллардан иборат ишчи гуруҳ томонидан ҳафталик иш режаси ижроси доирасида штаб вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот давомида маҳаллалар ва оилалар кесимида муаммоларни аниқлаш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, барқарор даромад манбаларини яратиш ҳамда ҳудуддаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, депутатлар ва штаб ўртасида доимий ҳамкорликни шакллантириш, муаммоларни биргаликда ўрганиш ва уларнинг ечими бўйича амалий чораларни белгилаш юзасидан фикр алмашилди.
Депутатларнинг аҳоли билан мулоқотлари ва ҳудудий ўрганишлари давомида аниқланган масалаларни штаб билан ҳамкорликда ҳал этиш, белгиланган вазифалар ижросини депутатлик назорати асосида кузатиб боришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.
Мазкур ҳамкорлик аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини оширишга қаратилган ишларни манзилли ҳамда натижадор ташкил этишга хизмат қилади.

Slide 1 of 2