35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ МАВСУМИЙ ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ МАВСУМИЙ ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович иштирокида «Исковот — Ризқ-Рўз» агрофирмаси ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда келгуси йил ғалла ҳосили учун ер майдонларини сифатли тайёрлаш, шудгорлаш ва ерга ишлов бериш ишларини белгиланган агротехник талаблар асосида ўз вақтида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди
Саноатлашган боғзорларни ташкил этиш ва мавжуд боғларни янгилашга қаратилган ПФ–108-сонли Фармон ижроси доирасида боғларни самарали ташкил қилиш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда ер майдонларидан унумли фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш давомида фермер хўжаликларининг солиқ қарздорлигини бартараф этиш, тўловларни белгиланган муддатларда амалга ошириш ва молиявий интизомни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Масъулларга белгиланган вазифалар ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Slide 1 of 2