35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ЎҚУВЧИЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ЎҚУВЧИЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович сайлов округида жойлашган мактабда бўлиб, инклюзив таълим олаётган ўқувчилар билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёни ҳамда уларнинг дарсларда тўлақонли иштирок этиши учун мавжуд имкониятлар кўздан кечирилди. Шунингдек, мактаб раҳбарияти ва педагоглар билан суҳбатлашилиб, инклюзив таълим сифатини янада ошириш, ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Депутат ҳар бир боланинг сифатли таълим олиши, ўз иқтидори ва қобилиятини намоён этиши учун тенг имкониятлар яратиш муҳим эканини таъкидлади. Аниқланган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Slide 1 of 3