ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёкубжонов Жаҳонгир Зокиржонович ўз сайлов округидаги маҳаллада бўлиб, ёшлар билан учрашув ўтказди. Очиқ мулоқот давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар ва таклифлар тегишли тартибда ўрганиш ҳамда ижобий ҳал этиш учун назоратга олинди. Депутат ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва улар билан доимий мулоқотни давом эттиришини таъкидлади.