Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
#deputatlik_nazorati
янв.21
Jondor markazida zamonaviy sug‘orish texnologiyasi joriy etildi
янв.21
Jondor tumanida yangi investitsiya loyihalari iqtisodiy rivojlanishga xizmat qilmoqda
янв.21
"Dalmunobod" mahallasida kambagʻallikni qisqartirish ishlari o‘rganildi
янв.21
“Dalmunobod” mahallasida ijtimoiy xizmatlar sifati o‘rganildi
янв.21
“Dalmunobod” mahallasida aholini qiynayotgan muammolar muhokama etildi
янв.21
Sport infratuzilmasini yaxshilash yuzasidan deputat so‘rovi yuborildi
янв.21
Sport infratuzilmasi o‘rganildi, aniqlangan kamchiliklar yuzasidan deputat so‘rovi yuboriladi
янв.21
Qonuniylikni mustahkamlash va huquqbuzarliklarning oldini olish masalalari muhokama qilindi
янв.21
Ko‘tarilgan muammo amaliy hamkorlik asosida bartaraf etildi
#Депутат фаолияти

Ўрганиш жараёнида маҳаллада аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларни манзилли ўрганиш ва ҳал этиш, фуқаролар мурожаатларига тезкор муносабат билдириш ҳамда маҳалла институтининг аҳоли билан давлат идоралари ўртасидаги муҳим боғловчи бўғин сифатидаги фаолияти таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторидан иборат «маҳалла еттилиги» аъзоларининг ўзаро ҳамкорлиги, улар ўртасида вазифаларнинг тўғри тақсимланганлиги ҳамда аҳоли билан ишлаш самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш давомида хонадонбай юриш орқали аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатларни рўйхатга олиш, уларни тегишли ташкилотларга йўналтириш, ҳал этилиш муддатларини назорат қилиш ва натижаси бўйича аҳолига маълумот бериш ҳолати ҳам депутатлар томонидан ўрганилди.
Мулоқот давомида маҳалладаги мавжуд муаммолар, аҳолининг кундалик ҳаётига дахлдор масалалар, ижтимоий ҳимоя, бандлик, коммунал хизматлар, ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳар бир мурожаатни қонуний ва ижобий ҳал этиш, «маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш ҳамда Фармонда белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Мазкур масалаларнинг ижроси депутатлик назоратига олиниб, Барака маҳалласида аҳоли муаммоларини маҳалланинг ўзида тезкор ва самарали ҳал этишга қаратилган ишлар мунтазам давом эттирилиши белгиланди.