Жаңалықлар

АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабул давомида аҳоли томонидан электр таъминоти, ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш, бандлик, ижтимоий ёрдам ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ қатор мурожаатлар билдирилди.
Депутат ҳар бир мурожаатни атрофлича ўрганиб, масъул ташкилот ва идоралар вакиллари билан биргаликда муаммоларни қонуний асосда ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилади.
Шунингдек, айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар депутат назоратига олинди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш ҳамда ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.