Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

 Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Қосимжон Ҳайдаров раҳбарлигида камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ходимлари иштирокида йиғилиаш бўлиб утди.
Учрашув давомида маҳаллаларда олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ишлари танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.
Бандликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар айрим ҳудудларда етарли даражада эмаслиги қайд этилди.
Фаол ва самарали иш тажрибасига эга мутахассисларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш бўйича келишувга эришилди.
🔹 Учрашув якунида мазкур йўналишда ишлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 1