Жаңалықлар

Депутат назоратида

Депутат назоратида

🔹 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги “Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари инфратузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 665-сонли қарори ижроси доирасида Сўх тумани Ровон МФЙдаги Истиқлол кўчасига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

🔹 Мазкур қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши Халқ депутатлари туман Кенгаши 6-Ровон сайлов округи депутати Р.Одилбоев томонидан доимий назоратга олинган.

🗣 Ўрганиш жараёнида ишлар сифати, белгиланган муддатларга риоя этилиши ҳамда аҳоли учун қулайлик яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

🤝 Бу каби депутатлик назорати ҳудудларда йўл инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига муносиб шароит яратиш ва амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 1