Жаңалықлар

Тинчлик маҳалласида янги лойиҳалар ўрганилди

20-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат Тожибоев Орибжон Хакимжонович ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири А.Мадумаров Тинчлик маҳалласида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-62-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни ўргандилар.

Унга кўра, аҳоли даромадини ошириш мақсадида маҳалладаги 52 гектар бўш ер майдонида иссиқхоналар ташкил этиш режалаштирилган. Лойиҳани амалга оширишда томорқа эгалари ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш механизмларидан самарали фойдаланиш кўзда тутилган.

Шунингдек, ушбу ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш мақсадида Дўстлик мавзесидан ўтувчи Пахтаобод каналига янги насос станциясини қуриш режалаштирилмоқда.

Slide 1 of 3