Жаңалықлар

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон Охунович томонидан Янгиқўрғон тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимида Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221-I-сонли Қонуни ижроси ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, сифатсиз товарлар ҳамда хизматлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқларига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.