Жаңалықлар

Мирободда Кураш мусобақаси: Кенгаш қарори амалда ўз аксини топмоқда!

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг жорий йил 21 май куни бўлиб ўтган 24-сессиясида «Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли маблағлар ажратилган эди. Куни кеча ушбу қарор ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида туманда миллий спорт туримиз бўлган Кураш мусобақаси ўтказилди.

🗣️ Спорт байрамига айланган ушбу тадбирда иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш ва мусобақа жараёнини кузатиш учун қуйидаги расмий вакиллар қатнашдилар:
✔️ Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси аъзолари;
✔️ Миробод тумани ҳокими;
✔️ Туман прокурори;
✔️ Туман ИИО ФМБ бошлиғи ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари.

🗣️ Мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Полвонлар майдонда ўз маҳорат ва чаққонликларини бор уқувлари билан намойиш этдилар.

🔔 Мусобақа якунига кўра:
Ғолибликни қўлга киритган ва фахрли ўринларни эгаллаган ёш полвонларга ташкилотчилар томонидан махсус дипломлар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

📌 Ёшларни спортга ошно қилиш ва уларнинг иқтидорини юзага чиқаришга қаратилган «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги тадбирлар туманимизда давом этмоқда.

Slide 1 of 7