Жаңалықлар

ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Бугун халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгашининг еттинчи чақириқ 16- сессияси бўлиб ўтди.

🔈 Сессияда ёшлар сиёсати, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, маданият, сув хўжалиги, маҳаллаларни қайта номлаш, ички йўлларни таъмирлаш, доимий комиссиялар таркибига ўзгартишлар киритиш ҳамда бошқа долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

🔈 Муҳими, ҳар бир масала юзасидан Кенгашнинг доимий комиссиялари томонидан жойларда ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари натижалари ҳамда танқидий-таҳлилий хулосалар эшитилди. Муҳокамалар давомида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

🔈 Сессия қизғин баҳс-мунозаралар руҳида ўтиб, ҳар бир масала юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Slide 1 of 1