Жаңалықлар

МТТ ларда хавфсизлик талаблари депутат назоратида

Фарзандларимизнинг соғлом ва хавфсиз муҳитда камол топиши доимий эътиборда.

Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши депутати Халилжон Сотиболдиев томонидан тумандаги 14- ва 19-сонли МТТларида болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳолати изчил ўрганилди.

Ўрганиш давомида асосий эътибор қуйидагиларга қаратилди:
🔹 Ёнғин хавфсизлиги: Бинолардаги бирламчи ёнғинга қарши воситаларнинг шайлиги ва фавқулодда чиқиш йўлаклари;
🔹 Электр хавфсизлиги: Электр тармоқлари, шитлари ва симларнинг созлиги ҳамда хавфсизлиги;
🔹 Санитария ҳолати: Хоналар тозалиги, болаларга берилаётган таомлар сифати ва гигиена қоидаларига риоя этилиши;
🔹 Умумий хавфсизлик: Муассаса ҳудудининг муҳофазаси ва кузатув камераларининг ишлаш ҳолати.

«Болажонларимизнинг хавфсизлиги—барчамизнинг умумий масъулиятимиздир. Боғчаларда болалар ўзларини худди уйдагидек хавфсиз ҳис этишлари лозим»,—дейди депутат Х.Сотиболдиев.

Slide 1 of 8