Жаңалықлар

ҚАБРИСТОНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши
ҚАБРИСТОНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович ташаббуси билан Бунёдкор қабристонида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари ташкил этилди.
Ҳашар давомида қабристон ҳудуди чиқиндилардан тозаланди, атроф-муҳит тартибга келтирилди ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Мазкур хайрли иш аҳоли ўртасида ҳамжиҳатлик, эзгулик ва ободликка бўлган эътиборни янада кучайтиришга хизмат қилади.
✅ Ободлик — кўнгилдан бошланади!