Жаңалықлар

НУРОНИЙЛАР ВА БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

НУРОНИЙЛАР ВА БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
↗️Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари Қодиров Икромжон Жўраевич ҳамда Отабоев Фахриддин Жўрабоевичлар биргаликда Қорасув ва Ибрат маҳаллаларида бўлиб, ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олдилар.
Учрашувлар давомида беморлар ва уларнинг яқинлари билан самимий мулоқот қилиниб, ҳолидан хабар олинди ҳамда уларга маънавий кўмак берилди.
Шунингдек, маҳаллаларда истиқомат қилаётган фахрий нуронийлар билан ҳам учрашув ўтказилиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Депутатлар томонидан нуронийларга моддий ёрдамлар топширилди.
✅ Инсон қадрини улуғлаш, кексалар ва беморларга меҳр-эътибор кўрсатиш каби эзгу ишлар жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 1