Жаңалықлар

МАДАНИЯТ МУАССАСАЛАРИ ВА КУТУБХОНАЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ.

МАДАНИЯТ МУАССАСАЛАРИ ВА КУТУБХОНАЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибият мудири Н.Дедаханова ҳамда доимий комиссия раислари Р.Валиев, А.Абдуллаевлар томонидан 14-Деҳқон сайлов округи ҳудудидаги маданият муассасалари, музейлар ва кутубхоналарнинг ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида муассасаларнинг моддий-техник базаси, мавжуд шарт-шароитлар, китоб фонди, аҳолига кўрсатилаётган маданий-маърифий хизматлар, шунингдек, ёшларни маданият ва китобхонликка жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, муассасалар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда аҳолига сифатли маданий хизмат кўрсатишни яхшилаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1