Жаңалықлар

ШТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
ШТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Камбағалликни қисқартириш — бир кунлик ёки бир марталик ёрдам билан ҳал бўладиган масала эмас. Бу ҳар бир оилага кириб бориш, унинг имкониятларини аниқлаш ва доимий даромад манбасини яратишдан бошланади.

Уйчи туманида бу борадаги ишлар янги босқичга олиб чиқилмоқда. Камбағал оилалар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, даромад топиш имкониятларини кенгайтириш ва мавжуд муаммоларни маҳалланинг ўзида ҳал этиш мақсадида ташкил этилган штаб фаолияти йўлга қўйилган.

Эътибор энди умумий рақамларга эмас, ҳар бир маҳалла ва ҳар бир оиланинг аниқ натижасига қаратилмоқда.
Кимгадир иш керак, кимдир касб ўрганиши, яна кимдир ўзини ўзи банд қилиши ёки кичик бизнесини йўлга қўйиши учун кўмакка муҳтож. Шу боис маҳаллаларда мавжуд имконият ва ресурслар қайта кўриб чиқилиб, аҳолига доимий даромад келтирадиган лойиҳаларни ишга тушириш, бандликни таъминлаш ва оилаларнинг иқтисодий имкониятларини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланмоқда.

Бугун халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Г. Ҳакимова, Туман Кенгаши котибияти мудири Н.Дедехановалар туман штаби ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Жойларда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли билан мулоқотлар ва камбағал оилаларни даромадли меҳнатга жалб этиш бўйича натижалар ўрганилди.

Мақсад битта — ҳар бир оилани қўллаб-қувватлаш, ҳар бир инсонга имконият бериш ва уни барқарор даромад манбасига эга қилиш.

Зеро, камбағалликни қисқартиришнинг энг самарали йўли — инсонга тайёр ёрдам эмас, мустақил даромад топиш имкониятини яратишдир.
Slide 1 of 1