ҚОРАПОЛВОН ВА РАДИВОННИ БОҒЛОВЧИ КЎПРИК ҚАЙТА ҚУРИЛМОҚДА
ҚОРАПОЛВОН ВА РАДИВОННИ БОҒЛОВЧИ КЎПРИК ҚАЙТА ҚУРИЛМОҚДА Айни кунларда Қораполвон ва Радивон маҳаллаларини боғловчи Намангансой устидаги кўприкни қайта қуриш ишлари жадал давом этмоқда. Лойиҳа доирасида «MARJONA SHAHNOZA» МЧЖ томонидан 4,5 миллиард сўм маблағ эвазига замонавий, мустаҳкам ва хавфсиз кўприк барпо этилмоқда. Ҳозирда пиёдалар йўлагини мустаҳкамлаш ҳамда кўприкнинг икки томонига сув оқова лотокларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович объектдаги қурилиш жараёнларини кўздан кечирди. ✅ Масъулларга ишларни белгиланган муддатда, сифатли ва лойиҳа талаблари асосида якунлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Мазкур кўприк аҳолига қулайлик яратиш, транспорт ва пиёдалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилади.