35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Aholining chiqindilarni olib chiqib ketish bo‘yicha murojaatlari hal etildi
янв.21
Qonun ijrosi o‘rganildi
янв.21
Ichki yo‘llarni ta’mirlash bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar sifati o‘rganildi
янв.21
Yoshlar yetakchisi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Oilaviy shifokorlik punktida dorilar zaxirasi va xizmat sifati o‘rganildi
янв.21
Deputat fuqarolar qabulini o‘tkazdi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI BOʻSTONLIQ TUMANI KENGASHINING 02 - 04.09.2026-y. HAFTALIK DAYJESTI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI BOʻSTONLIQ TUMANI KENGASHINING 07.09 - 11.09.2026-y. ga MOʻLJALLANGAN ISH REJASI
янв.21
YETTINCHI CHAQIRIQ XALQ DEPUTATLARI BO‘STONLIQ TUMANI KENGASHINING O‘TTIZ SAKKIZINCHI SESSIYASI CHAQIRILDI
янв.21
Mahallaga biriktirilgan ijtimoiy xodim faoliyati o‘rganildi
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ — КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ — КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ
Янги Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, болаларни сифатли таълим-тарбия билан қамраб олиш ҳамда улар учун замонавий ва хавфсиз шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки боланинг дунёқараши, билими ва ижтимоий кўникмалари айнан мактабгача бўлган даврда шаклланади.
Сўнгги йилларда Янгиқўрғон туманида ҳам мактабгача таълим соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари барпо этилди, мавжуд боғчалар реконструкция қилиниб, моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Хусусан, 21- ва 33-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун муносиб шароитлар яратишга қаратилган бунёдкорлик ишлари таълим инфратузилмасини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
Боғчаларда замонавий ўқув ва ўйин хоналари, ётоқхоналар, ошхона, тиббиёт хонаси, мусиқа ва спорт машғулотлари учун махсус жойлар ташкил этилмоқда. Ҳудудлар ободонлаштирилиб, болалар майдончалари замонавий жиҳозлар билан таъминланмоқда. Энг муҳими, барча ишлар санитария-гигиена ва хавфсизлик талабларига мувофиқ амалга оширилишига эътибор берилмоқда.
Соҳада давлат-хусусий шериклик механизмларининг жорий этилиши ҳам янги имкониятларни очди. Тадбиркорлар иштирокида нодавлат ва оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Бу эса давлат боғчаларидаги навбатларни қисқартириш, чекка маҳаллаларда ҳам мактабгача таълим хизматларини йўлга қўйиш ва болалар қамровини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда ҳам таълим сифати, соғлом овқатлантириш, болалар хавфсизлиги ва тарбиячиларнинг касбий малакасига устувор аҳамият берилмоқда. Рақобат муҳитининг шаклланиши таълим хизматлари сифати ошишига, янги педагогик ёндашувлар ва илғор тажрибаларнинг амалиётга кириб келишига замин яратмоқда.
Мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотларнинг яна бир муҳим йўналиши — малакали педагог кадрларни тайёрлаш ва уларнинг касбий салоҳиятини оширишдир. Тарбиячиларнинг замонавий методикалар асосида ишлаши, болаларга индивидуал ёндашиши ҳамда уларни мактаб таълимига пухта тайёрлаши таълим сифатини белгиловчи асосий омиллардан ҳисобланади.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари томонидан ҳам мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти, биноларнинг ҳолати, озиқ-овқат таъминоти, иситиш тизими ва мавжуд муаммолар мунтазам ўрганиб борилмоқда. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул ташкилотларга таклиф ва тавсиялар берилиб, масалалар депутатлик назоратига олинмоқда.
Мактабгача таълимга йўналтирилган ҳар бир сармоя — фарзандларимиз келажагига киритилган сармоядир. Янги боғчалар қурилиши, мавжудларининг таъмирланиши ва давлат-хусусий шерикликнинг кенгайиши Янгиқўрғон туманида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириб, ҳар бир фарзанд учун муносиб таълим ва тарбия муҳитини яратишга хизмат қилади.