35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
“Bog‘i Eram” istirohat bog‘idagi qurilish ishlari o‘rganildi
янв.21
Davlat xizmatlar markazi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Ko‘p qavatli uy-joylarning elektr energiyasi ta’minoti o‘rganildi
янв.21
Qonun ijrosi o‘rganildi
янв.21
Mahallaga biriktirilgan yoshlar yetakchisi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Doimiy komissiyalarning Qo‘shma majlisi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Mahallaga biriktirilgan ijtimoiy xodim faoliyati o‘rganildi
янв.21
Chiqindilarni olib ketish xizmati sifati o‘rganildi
янв.21
“Birinchi qo‘ng‘iroq” – yangi o‘quv yilining quvonchli boshlanishi
янв.21
Investitsiya dasturi doirasida qurib bitkazilgan maktabgacha ta’lim tashkilotida yaratilgan sharoitlar o‘rganildi
🏛 Бириктирилган қонун ва бириктирилган ташкилотда депутат фаолияти

🏛 Бириктирилган қонун ва бириктирилган ташкилотда депутат фаолияти

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашида энг муҳим қонунлар доимий комиссиялар кесимида депутатларга бириктирилиб, уларнинг ижросини тизимли ўрганиш механизми йўлга қўйилди. Бириктирилган қонунлар юзасидан саволномалар ишлаб чиқилиб, Президент фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида тегишли давлат ташкилотлари фаолиятини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар шакллантирилди. Бу жараён қонунлар ижросини таъминлаш, парламент назоратини кучайтириш ҳамда давлат органлари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши 15-Шўрқўрғон сайлов округи депутати Жўраева Махфуза Ғуломжановна томонидан ўзига бириктирилган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 24 мартдаги 1123-сонли Қонун мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда унинг ижросини таъминлаш юзасидан навбатдаги учрашув ўтказилди. 📜

Учрашувда Наманган туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Д.Исроилов, Халқ депутатлари туман Кенгашининг Коррупсияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси, Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси ва аъзолари котибият бош мутахассислари иштирок этди. 🤝

Мулоқот давомида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш, давлат органлари ҳамда маҳаллалар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, соҳадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш масалалари муҳокама қилинди. 🏃‍♂️

Учрашув иштирокчилари қонун ижросини самарали таъминлаш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар. ✨

Slide 1 of 4