35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

РОМИТАНДА САЙЁР ҚАБУЛ: ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ, ИЖТИМОИЙ КЎМАК ВА АМАЛИЙ ЕЧИМЛАР

O‘zLiDePнинг "Халқ билан бирга" умуммиллий дастури доирасида Ромитан туманида ташкил этилган сайёр қабул аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва амалий ечимлар белгилашда муҳим майдонга айланди.

Сайёр қабулда партиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари Ф.Саломов, М.Атоева,М.Умурова, партия фаоллари, мутасадди ташкилотлар ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда 50 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, 30 дан зиёд мурожаат кўриб чиқилди. Мурожаатлар асосан ижтимоий ҳимоя, бандлик, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, коммунал хизматлар, йўл ва инфратузилмани яхшилаш ҳамда ҳуқуқий масалаларга оид бўлди.

Slide 1 of 1