САЙЛОВ ОКРУГИДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан сайлов округи ҳудудидаги маҳаллаларда кўчама-кўча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганишлар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ички йўллар, электр ва ичимлик суви таъминоти, ободонлаштириш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш ҳамда бошқа ижтимоий ва инфратузилмавий масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиниб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланмоқда. Аниқланган муаммолар тегишли тартибда қайд этилиб, уларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал қилиш чоралари белгиланмоқда.
Кўчама-кўча ўрганишлар аҳоли билан яқин мулоқотни мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва уларга амалий ечим топишга хизмат қилмоқда.