Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

Сессия муҳокамасига тайёргарлик доирасида ўрганиш ўтказилди

Сессия муҳокамасига тайёргарлик доирасида ўрганиш ўтказилди

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси К.Таубайев томонидан навбатдаги сессия кун тартибига киритилган туман Халқ қабулхонаси томонидан 2026-йилнинг иккинчи чораги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати тўғрисидаги ахборот юзасидан сессия муҳокамасига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида туман Халқ қабулхонасида сессия олди ўрганиши ўтказилди.

🔹 Ўрганиш давомида мурожаатларнинг кўриб чиқилиши, ижро интизомига риоя этилиши, мурожаатларнинг мазмуни ва ечими, такрорий мурожаатлар ҳолати ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги юзасидан тақдим этилган ахборот атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, мавжуд муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари, фаолият самарадорлигини янада ошириш юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.

🔹 Ўрганиш якунлари асосида мазкур масалани навбатдаги сессияда ҳар томонлама ва асосли кўриб чиқиш бўйича тегишли хулосалар ҳамда тавсиялар шакллантирилди.

Slide 1 of 1