Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

Мурожаатлар билан ишлаш қонунчилиги ўрганилди

Мурожаатлар билан ишлаш қонунчилиги ўрганилди

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг депутати Рўзигул Муратова меҳнат таътилида бўлганлиги муносабати билан унинг ўрнига Кенгаш котибияти бош мутахассиси Гулзада Умарова туман ҳокимлиги девонхонасида бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни (ЎРҚ–445) талабларининг ижроси, мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўриб чиқиш муддатлари ҳамда ижро интизомига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ва уларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳамда сифатли кўриб чиқиш юзасидан масъул ходим билан фикр алмашилди.

Slide 1 of 1