Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

Маҳалла инфратузилмаси ва аҳоли мурожаатлари депутат эътиборида

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги 13-Банокатий сайлов округи депутати, Кенгаш раиси Х.Каюмов ҳафталик иш режасига мувофиқ «Банокатий» маҳалласида бўлди ва навбатдаги сессия олдидан ҳудуддаги инфратузилма ҳамда ички кўчалар ҳолатини ўрганди.

🗣️ Депутат маҳалла раиси билан учрашиб, 24 тавсиявий саволнома ва доимий комиссиялар 19.1- модда бўйича асосида ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни таҳлил қилди. Маҳалла еттилиги билан доимий мулоқотда бўлган Х.Каюмов бош мутахассис У.Маманазаров билан биргаликда аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатларни алоҳида эътиборга олди. Навбатдаги сессияга киритилган масалалар юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганишлар олиб борилди.

📌 Аҳолидан тушган таклиф ва мурожаатлар ўрнатилган тартибда «намунавий» депутатлик дафтарига қайд этилиб, расмийлаштирилди. Халқ депутатларининг маҳалла ҳаётига кўрсатаётган бундай амалий кўмаги ҳудуд ривожига хизмат қилади.

Slide 1 of 3