Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

МАҲАЛЛА РАИСИ ВА ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛА РАИСИ ВА ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёкубжонов Жаҳонгир Зокиржонович ўз сайлов округида жойлашган Мамай маҳалласида бўлди.
Ўрганиш давомида маҳалла раиси ҳамда ижтимоий ходимнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича амалга ошираётган ишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга манзилли ижтимоий хизмат ва кўмак кўрсатиш, мурожаатларни ўз вақтида ижобий ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқланган масалаларни ҳал этиш ва маҳаллада ижтимоий хизматлар самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1